Республика чемпионатида Нуробод тумани ёшлари ҳам фаол иштирок этишди

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг анъанавий “TAEKWON-DO” тури бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган Республика чемпионатида Нуробод тумани ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.

 

Чемпионатда тумандаги 56 умумтаълим мактаби ўқувчиси Нуралиева Сарвиноз ўз вазни бўйича фахрли 1 ўринни қўлга киритиб, олтин медал соҳиби бўлди.

 

Шунингдек, 73 умумтаълим мактаби ўқувчиси Бекмуҳаммадов Жамолиддин ҳамда 57 умумтаълим мактаби ўқувчиси Сайфиддинов Беҳрўз ўз вазнлари бўйича 3 ўринни қўлга киритиб, бронза медалларини қўлга киритишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM