Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари тумандаги 36184-сонли ҳарбий қисмнинг дала ўқув машқлари билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 15-декабридан 2019 йилнинг 15-январигача Ватанпарварлик ойлиги ўтказилиши муносабати билан 2018 йил 19 декабр куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими билан биргаликда, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг 400 нафар ўқувчи ёшлари тумандаги 36184-сонли ҳарбий қисмнинг дала ўқув машқлари билан таништирилди.

Ўқувчилар ҳарбий хизматчилар билан қисқа суҳбатдан сўнг, жанговар ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги воситалари намуналаридан иборат кўргазма билан танишдилар.

Албатта ўқувчи ёшлар қалбида шу куни ватанпарварлик туйғуси, ҳарбийлик касбига қизиқиш ва ҳавас ортгани табиий.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM