Нуробод тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи тайинланди

Нуробод тумани Халқ таълими бўлимида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева, туман ҳокими ўринбосари Сирожиддин Хўжамиёров иштирокида Нуробод тумани халқ таълими тизимини ислоҳ этиш бўйича "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан муҳокама ўтказилмоқда.

 

Муҳокамада ташкилий масалалар кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Нуробод тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчиси этиб Элёр Самадов тайинланди.

 

Бунга қадар, Элёр Самадов туман Халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўбаси мудири вазифасида фаолият юритган.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM