Мукофотлар муборак бўлсин!

Бугун Самарқанддаги “Life Garden” базмгоҳида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Нуробод тумани Омандара маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Саодат Расулова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Оқсой маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Гулсун Мустафаевага вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ушбу мукофотлар соҳибаларини қутлаб, уларнинг келгусидаги ишларига улкан зафар ва муваффақиятлар тилайди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM