Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда эса, тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади — Шавкат Мирзиёев

 Шу йили ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади.

Бу муҳтож аёлларни 12 мингта қулай уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради.

Фақат ва фақат аёлларимизни қўллаб-қувватлаш учун 15 триллион сўм маблағ йўналтирилади — деди Шавкат Мирзиёев.

Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб албатта, қайтади.

Дуогўй момоларимиз, муштипар оналаримиз ва азиз опа-сингилларимиз бу эҳтиром ва эътиборнинг албатта қадрига етадилар.

Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда эса, тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади, — деб таъкидлади Президент.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM