Юксак мукофот муборак бўлсин!

Президентимизнинг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан давлат ва жамият ҳаётида ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Нуробод тумани бўлими раиси МИРЗАЕВА Гулшан Бахтиёровна ҳам бўлиб, «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Нуробод тумани ҳокимлиги жамоаси  Г.Мирзаевани ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги ишларига улкан муваффақият ва зафарлар тилайди.
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM