Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” базмгоҳида туман 3-сектор ҳудудининг хотин-қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб, тантанали байрам кечаси ташкил этилди

Бугун Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” базмгоҳида туман 3-сектор ҳудудининг хотин-қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб, тантанали байрам кечаси ташкил этилди.

 

Ташкил этилган байрам тадбирида гўзал аёлларимиз, хотин-қизларимиз шаънига гўзал сўзлар янгради.

 

Байрам тадбирида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Очилов иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан қутлар экан, уларга соғлик-саломатлик, хонадонларига файзу-барака, ҳамиша халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиб юришликни тилади.

 

Тадбир давомида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар эътироф этилиб, қимматбаҳо совға-саломлар улашилди.

 

Байрам дастури куй-қўшиқларга уланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM