Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди.

 

Ўқув соатида қурилиш соҳасини ривожлантириш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахманов батафсил маълумот бериб ўтди.

 

Шунингдек, туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Қиличов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан дарс машғулотларини олиб борди.

 

Ўқув соати давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM