Нуронийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани Машъал маҳалласида жойлашган 61-умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари билан нуроний кексаларимизнинг учрашуви, давра суҳбати ташкил этилди.

 

Нуронийлар бугунги  кунда ёшларга яратиб берилаётган ўлкан имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтар эканлар, бугунги доруломон кунларнинг қадрига етиш кераклиги, ўқиб, ўрганиб, касб-ҳунарли бўлиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб вояга етишлари ҳақида ўқтириб ўтишди.

 

Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга отахону-онахонлардан жавоб олишди.

 

Қизғин, самимий руҳда ўтган давра суҳбати дийдор, шеърият байрами барчада катта таассурот қолдирди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM