Нурободда фуқаролар ва “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлиги ер бериш орқали таъминланади

Бугун Нуробод туманида Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларини тумандаги фуқаролар ва дафтарларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга ижарага бериш тартиби, ундан фойдаланиш қоидалари бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

 

Мазкур ўқув семинарда электрон e-auksion.uz ларни ташкил этиш тартиби, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага олиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида атрофлича тушунчалар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM