Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани “Чорвадор” маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчилари, маҳалла ёшлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан З.М.Бобурнинг ижодидан парчалар айтилди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM