Сессияда масъулнинг ҳисоботи депутатларни қониқтирмади

Бугун халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Нуробод тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Примовнинг 2021 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи туман Кенгаши депутатлари томонидан қониқарсиз деб топилиб, келгуси сессияларда қайта ҳисобот бериши белгиланди.

Шунингдек, сессия кун тартибида қуйидаги масалалалар ҳам халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

- Нуробод туманида “Аёллар дафтари”га (3-босқич) киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида;

- “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни “Темир дафтар”га киритиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаcидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Туман маданият бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

- Нуробод тумани бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM