Сессияда депутатлар ўз сайловчиларининг манфаатларини фаол ҳимоя қилишди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Заиров бошқарди.

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил II ва III чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми қолдиқ манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

- Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод тумани суднинг 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари ҳақида;

- Туманда “Nuroboddon tayyorlash klasteri” масъулияти чекланган жамиятига ғаллачилик кластери ташкил этишга рухсат бериш тўғрисида;

- Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йили битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи паст бўлган мактаб директорларининг ҳисоботлари тўғрисида;

- “Нурободтумангаз” филиали бошлиғи И.Хамраевнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи;

- Нуробод туманида атроф муҳитни ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Д.Қораевнинг ҳисоботи тўғрисида;

- Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Исмаиловнинг “Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;

- Нуробод туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлари ва унинг натижалари тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессияда туман Кенгаши ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM