Жорий йилнинг 18 август куни Нуробод тумани Ёшлар марказида тумандаги “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида турувчи хотин-қизлар учун семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.
Семинарда тумандаги Шарқ Юлдузи, Амир Темур ва Наврўз маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига киритилган 20 нафар хотин-қизлар иштирок этишиб, уларга “Руҳий тушкунликдан чиқиш ҳамда ҳаётда мувафаққиятга эришиш”, “Мен бахтлиман” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишиб, ҳаётий кўникмаларга эга бўлишди.