“COVID-19” вирусига қарши эмлаш ҳолати муҳокама қилинди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида туман аҳолисини COVID-19 вирусига қарши эмлаш ҳолати муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолини COVID-19 вирусига қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланганлиги боис, туман аҳолисини қисқа муддатлар ичида эмлаш ишларини ташкил этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM