Нуробод туманининг асосий иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари

Туманимизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113 фоизни ташкил этди;

- Қурилиш ишлар ҳажми 40,2 миллиард сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,4 фоизни ташкил этди;

- Чакана товар айланмаси ҳажми 187,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,7 фоизни ташкил этди;

- Жами хизматлар ҳажми 157,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,2 фоизни ташкил этди;

- Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 278,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,7 фоизни ташкил этди;

- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқарилган  (кўрсатилган хизмат)лари ҳажми 600 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,5 фоизни ташкил этди;

- Экспорт  ҳажми 0,1 миллион АҚШ долларниташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 фоизни ташкил этди;

- Импорт  ҳажми 18,2 миллион АҚШ долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,4 фоизни ташкил этди.

 

Нуробод тумани статистика бўлими

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM