Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Бугун (1 июль) “Zo’r TV” телеканали орқали Нуробод тумани Аработа МФЙ Тим қишлоғида жойлашган “Нуробод деҳқон бозори” МЧЖ га қарашли Тим бозорида тадбиркорлар учун шароитлар яратилмаган ҳолда ёйма тарзда савдо қилиши, бироқ бозор маъмурияти патта учун пул йиғиб олиб чек бермаслиги танқид остига олинган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича Нуробод туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, “Нуробод деҳқон бозори” МЧЖ га қарашли Тим бозоридаги мавжуд муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижаларига кўра, Нуробод туман деҳқон бозорига тегишли тақдимномалар берилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар кўрсатилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, туман қурилиш бўлими томонидан замонавий лойиҳа асосида савдо мажмуаларининг лойиҳалари тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳалар асосида ерлар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши ҳамда замонавий савдо мажмуаси қурилишини маълум қиламиз.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM