Жорий йилнинг 29 июнь куни халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

- Нуробод тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ж.Хамраев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмоновларнинг туман аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилган ишлар аҳволи ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисоботлари тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 129-банди ижроси юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи З.Эшмурзаевнинг ҳисоботи ҳақида;

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нуробод тумани бўлими бошлиғи А.Хамдамовнинг 2021 йил беш ойида амалга оширилган фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида;

- Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Сойипованинг 2021 йилнинг II-чораги давомида сектор фаолияти бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомасининг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

 

Сессия ишида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбари бевосида ва  ZООM дастури орқали Энергетика вазирлигига ўланган ҳолда олиб борилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM