Нуробод туманидаги 54-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчилари «Таҳсин-2021» миллий мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан таъсис этилган мукофотни топшириш маросимида вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан 28 та номинация бўйича 500 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган. Улар ичидан мамлакатимиз тараққиёти йўлида кўрсатган хизматлари, фаолликлари ва муносиб меҳнатлари билан намуна бўлган ғолиблар саралаб олинди ва уларга «Таҳсин-2021»  миллий мукофоти топширилди.  

Мукофотланганлар қаторида Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди Нуробод туманидаги 54-умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс бериб келаётган Фаррух Муродов ва унинг рафиқаси Наргиза Қувоновалар ёшлар ўртасидаги илм-фан, чет тилига бўлган қизиқишни ошириш борасида ташаббускорлик кўрсатгани учун «Таҳсин» 2021 миллий мукофоти билан тақдирландилар.

Муродовлар оиласини ушбу мукофот билан самимий муборакбод этамиз!

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM