НУРОБОДЛИК БИТИРУВЧИЛАР ОЛТИН МЕДАЛЛАРНИ КЎКСИГА ТАҚДИ

Мактабни битираётган иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларнинг берилиши халқ таълими соҳасидаги муҳим ислоҳотлардан бири бўлди.Бунинг қанчалик саодат эканлигини олтин медал олган ўқувчидан ҳам кўра, шогирди ёки фарзанди олтин медални кўксига таққан ўқитувчи ва ота-она чуқурроқ англайди.  Чунки бу ўтган 11 йил давомида қунт билан олинган билим, намунали хулқ-атвор тасдиғидир.Якунланаётган ўқув йилида Нуробод мактабларини битираётган 19 нафар ўқувчига олтин, 1 нафар ўқувчига кумуш медал олиш насиб этди.Нуробод тумани ҳокимлигида ташкил қилинган тадбирда олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга тантанали равишда топширилди. Туман ҳокими Ф.Заиров, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Ғ.Бобохолов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Саидов иқтидорли ёшларни табриклаб, кейинги ютуқлар сари оқ йўл тилашди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM