Туғилажак боланинг жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати саволларига Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфарова жавоб берди.Халқимиз болажон, баъзи оилалар эса ўғил ёки қиз туғилмагунча кетма-кет фарзанд кўришга ҳам тайёр. Бу вазиятни қандай изоҳлайсиз, бу аёл саломатлиги учун қанчалик зарарли?Соғлом бола дунёга келиши учун, албатта, она ҳам соғлом бўлиши шарт. Шунинг учун биз, шифокорлар туғруқлар оралиғига эътибор берилиши ҳақида қайғурамиз.Чунки ҳали аввалги туғруқдан кейин ўзини тиклашга улгурмаган бачадонда туғилажак боланинг соғлом ривожланиши учун шароит етарли бўлмайди. Бу эса ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши, вақтидан олдинги туғруққа олиб келиши мумкин.Бундан ташқари, оғир токсикозлар, камқонлик, сурункали касалликларнинг авж олиши каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қон кетиш, сепсис, эклампция каби ҳолатлар ривожланиши натижасида ҳомиладор аёлни ногиронликка, ҳатто, нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.Умуман замонавий тиббиётда туғилажак боланинг жинсини олдиндан режалаштириш тажрибаси қай тарзда ривожланмоқда ва бу қанчалик ўзини оқламоқда?Фарзанд жинсини режалаштириш мавзуси доим қизиқишларга сабаб бўлиб келган. Бўлажак ота-оналарнинг баъзилари оиласида ўғил дунёга келишини истаса, бошқаси қиз туғилишини интиқлик билан кутади.Тиббиёт нуқтаи назаридан ва илмий тильда тушунтирганда, фарзанднинг жинси эркак кишига, аниқроғи, тухум ҳужайрани айнан қандай сперматозоид уруғлантиришига боғлиқ. Аёл тухум ҳужайрасида жинс учун жавоб берувчи хромосома доим битта — Х хромосома бўлади. Эркак сперматозоиди эса Х ёки Y хромосомага эга бўлиши мумкин. Агар тухум ҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, қиз, Y хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, ўғил дунёга келади. Демак, боланинг жинси юз фоиз ҳомиладор бўлиш вақтидаги вазият зайлига боғлиқ, дейиш мумкин.Халқ орасида режалаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд: парҳез усули, қон янгиланиши усули, тақвим усуллари мавжуд. Лекин, замонавий тиббиёт ва илмий жиҳатдан исботланмаган ва далиллар етарли даражада эмас.Шундай экан, фарзанд ўғил бўладими ёки қиз, у Аллоҳ томонидан инъом этилган неъматларнинг энг улуғларидан бири.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM