Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш бўйича янги механизмлар ишга солинади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда бу ҳақда таъкидланди.Эндиликда ҳар бир туман ва шаҳарнинг маҳаллий саноат бўйича ишга солинмаган имконият ва салоҳиятлари аниқланиб, манзилли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилади.Мисол учун, ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу жуда катта имконият. Лекин бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.Шу боис, жорий ҳафтада мебель саноатини ривожлантириш бўйича имзоланган қарорга мувофиқ, 15 та туман (шаҳар) мебелсозликка мослаштирилди.Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилади ва камида 8 мингта янги иш ўринлари яратилади.Президент бундай лойиҳаларни чарм-пойабзал, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика, заргарлик, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ҳам амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.Электротехника ва дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгаядиПрезидент раислигида ўтаётган видеоселекторда йил якунига қадар электротехника ишлаб чиқариш ҳажмини 15 триллион сўмга етказиш, бунинг учун умумий қиймати 140 миллион долларлик 45 та лойиҳани ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.Шунингдек, Фармацевтика агентлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда умумий қиймати 146 миллион долларлик 36 та лойиҳани ишга тушириши зарурлиги қайд этилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM