«Янги Ўзбекистон» университетини тамомлаганлар раҳбарликка тайинланадиган номзодлар рўйхатига киритилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳрида "Янги Ўзбекистон" университети ташкил этилди.Белгиланишича:Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;Университетда таълим жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади;Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади;Университет Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларига эга бўлади

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM