“Бор меҳримиз сенга болажон!” шиори остида тадбир ташкил этилди

Бугун Нуробод тумани марказидаги “Нуробод маданият уйида туман прокуратураси ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати “Бор меҳримиз сенга болажон!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир 3 қисмда ташкил этилди:

1). Маданият уйи ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиши;

2). Туманнинг 2-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллалардан таклиф қилинган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқув йилини аъло баҳоларга тугатган, фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилиши;

3). Вилоят Чехов номидаги рус драма театрининг “Ўжар малика” номли спектакли намойиш этилди.

Тадбирда фаол қатнашган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM