Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров Наврўз маҳалласида бунёд этилиши режалаштирилиб, ер тайёрлаш ишлари бошланган кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида қурилиш объектларини қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш ишларини ўз вақтида якунига етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.