“Афсонавий овозлар” танлови бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури  ижросини таъминлаш мақсадида Афсонавий овозлар танлови бўлиб ўтди.

Танлов 5 та номинация - мумтоз наволар, ёш мақомчилар, эстрада ижрочилиги, мусиқа йўналиши ва анъанавий ижрочилик йўналишлари бўйича ўтказилди.

Иштирок этган қатнашчилар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Маданият бўлимининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM