Шоир ва ёзувчи Акром Малик «Илҳом» мукофоти республика танловида ғолиб бўлди. У «Spark» билан тақдирланди

 Адиблар хиёбони чинакам маърифат манзилига айланиб бормоқда. Ҳазрат Навоий бобомизнинг, шунингдек, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳайкаллари қошидаги мушоиралар, тантанали байрам дастурлари юртдошларимиз маънавиятини бойитмоқда.«Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги тегишли қарори асосида таъсис этилган «Илҳом» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам мазкур зиё масканида бўлиб ўтди.Тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар томонидан ташкил этилди. Унда давлат ҳамда жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, талаба-ёшлар қатнашди.Таъкидланганидек, мамлакатимизда ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, «Илҳом» мукофоти эса шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда юқори натижаларга эришаётган ёшларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётир.Танловнинг саралаш босқичи шу йилнинг 16-17 март кунлари олий таълим муассасаларида ўтказилиб, номзодлар миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, шоир ҳамда ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини қамраб олувчи тест саволлари орқали сараланди. Тест натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган уч нафар қатнашчи олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномаси асосида кейинги босқичда иштирок этишга тавсия қилинди.Маросимда ғолиблар эълон қилинди. Уларга пул мукофотлари тақдим этилди. Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев топширди.Танлов ғолибларига махсус диплом ва статуэткалар берилди.Тадбир доирасида «Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот» шиори остидаги шоир ва адибларнинг ижоди ҳамда ҳаётига оид китоблар ва фотосуратлар намойиши бўлиб ўтди.Янграган дилрабо куй-қўшиқлар, латиф шеърлар иштирокчиларга хушнудлик улашди.«Илҳом» мукофоти республика танловининг 2021 йилги ғолиб ва совриндорлари1-ўринАкром Маликов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ґўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти.2-ўринТошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси. 3-ўринҚобилжон Шерматов, Фарғона давлат университети 3-босқич талабаси,Малика Палимбетова, Қорақалпоқ давлат университети ассистент-ўқитувчиси.Рағбатлантирувчи ўринларЎзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлигидаАкбар Отабоев, Урганч давлат университети талабаси.Мадина Қаҳҳарова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигидаЎзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси.Фарҳод Низомов, Навоий давлат педагогика институти талабаси.Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳомийлигидаҚарши муҳандислик-иқтисодиёт институти «Ниҳол» талабалар театр студиясижамоаси.Хонзодахон Жамалова, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM