Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

 

- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов)нинг “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

- Жиноят ишлари бўйича Нуробод тумани суди раиси Н.Райимовнинг 2021 йил I чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- Нуробод тумани адлия бўлими бошлиғи У.Рахмановнинг “Нуробод тумани адлия бўлими томонидан 2021 йил I чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги ахбороти ҳақида;

- Туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Т.Хушмуратов)нинг “Аёллар дафтари”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган, ҳуқуқий маслаҳат ва психолигик ёрдамлар кўрсатилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

- Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Жалалиддиновнинг “Ёшлар дафтари”га киритилган, ҳозирда бандлиги таъминланган ва ижтимоий муаммолари ҳал этилган ёшларни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

- Тумандаги акциядорлик тижорат “Агробанк”, “Халқ банк”лар томонидан имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида;

- Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Жияновнинг “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида”ги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳақида.

- Туман халқ таълими бўлими мудири Р.Тураевнинг таълим тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

- Туман ҳокимлиги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдони ажратиш ва айрим фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини бирлаштириш тўғрисидаги ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;

- Тумандаги айрим объектларни номлаш ва қайта ном бериш  ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Киличов ҳисоботи ҳақида;

- Нуробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.б Ф.Ашуровнинг 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисидаги масала;

- Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ ва 2021 йил I чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилиниб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM