Бугун Нуробод туманида туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тумандаги 175 та доимий даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 15 турдаги 222 млн. сўмлик асбоб-ускуналар берилди.
Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.