“Қишлоқ шифокори” дастури доирасидаги ишлар суст олиб борилмоқда — Президент

Видеоселекторда давлатимиз раҳбари “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” мухбири.Қайд этилишича, бундай ҳудудларга атиги 36 нафар шифокорлар ишга қабул қилинган. Жиззахда бирорта шифокор билан шартнома тузилмаган.Олис ва чекка ҳудудларда 143 та шифокор лавозими вакант, Сирдарё (34 та), Сурхондарё (27 та) ва Фарғонада (20 та).Бундан ташқари, ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўмлик бир марталик тўловни амалга ошириш ҳам энди бошланмоқда Навоийда (6 нафар) ва Фарғона (4 нафар).

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM