5 нафар ёш хотин-қизлар бандлиги таъминланди

Бугун Нуробод туманидаги “Халқобод” маҳалласиида “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тикувчилик Кооперацияси ташкил қилиш мақсадида маҳалла биносидан хона ажратилиб, 5 нафар ёш хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Шунингдек, туман ҳокими Ф.Заиров иштирокида маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан 10 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилиб, 4 нафар ёшларнинг мурожаатига асосан уларга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тикувчилик машиналари топширилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM