Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил
15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ, ДСИ) раҳбарларининг бир ойлик аниқ иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- Нуробод тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири (О.Абдусаломов)нинг Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил I-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нуробод туманидаги Халқ қабулхонасининг 2021 йил 7 апрелдаги 24-ХҚ/21-сонли “2021 йил I-чораги давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан олиб борилган ишларнинг аҳволи тўғрисида”ги ахбороти ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Абдурахмоновнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- “Нурободтумангаз” филиали бошлиғи И.Хамраевнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи ҳақида;

- Туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Очиловнинг туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

- Ёшлар ишлари агентлиги Нуробод туман бўлими бошлиғи А.Зиятовнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ҳисоботи ҳақида;

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM