Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус дунёда коронавирусдан ўлим кўпайиб бораётганини маълум қилди.
«Биз кетма-кет етти ҳафта давомида касалликларнинг кўпайишини ва тўрт ҳафтадан буён ўлимлар сони кўпайиб бораётгани кузатмоқдамиз», деган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, эмлаш "COVID-19»га қарши курашишнинг ягона усули эмас. Ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобларини кийиш, ўзини изоляция қилиш ва бошқа чораларга қатъий амал қилишни давом эттириш лозим.