Нурободда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод туманидаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари, туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Хушмуратов ва мутасаддилар иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

“Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси “Нурбулоқ универсал хизмат” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига 360 млн. сўм маблағ сарфланган.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM