''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони нурободлик маҳалла ходимларига топширилди

Бугун вилоят ҳокимлигида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларини тақдирлади.

Тақдирланганлар орасида туманимизнинг Бошқудуқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хушбақов Асқар, Оқсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исрофилов Алимаҳмад ва Улус маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томарқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Тошбоев Абдуҳамит ''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишони билан ҳамда Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини раиси Расулова Бахтигул вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Маҳалла тизими ходимларини ушбу мукофот билан муборакбод этамиз.

 

Нуробод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM