“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган 2-умумтаълим мактабида туман ҳокими, 1-сектор рахбари Ф.Заиров ва туман ДХХ масъул ходимлари иштирокида маҳалладаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар ҳамда ёшларнинг 20 дан ортиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, 10 га яқини жойида ижобий ҳал қилинди.

 

Туман раҳбари томонидан қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM