Айни вақтда Нуробод тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда Нуробод тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.

 

“Сиёсий-маърифат соати”да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

 

• Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг мазмун-моҳияти;

 

•  Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид чора-тадбирлар;

 

• Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари;

 

• Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқиш бўйича янгиланган тартибнинг мазмун-моҳияти;

 

• Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир чора-тадбирлар.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM