Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда боғдорчилик-узумчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими томонидан боғдорчилик-узумчилик соҳасини ривожлантиришда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳусусида сўз юритилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар мутасаддилар ва фермер хўжаликлари раҳбарларига белгилаб берилди.