22-март “Маҳалла ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Нуробод тумани ҳокимлигида мамлакатимизда 22-март “Маҳалла ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров, вилоят хайрия жамоат фонди раҳбарлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари учун маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Нуробод шаҳарчасининг “Аср” ресторанида туманимизнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари учун файзли дастурхон ёзилиб, тантанали байрам кечаси ташкил этилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM