Нуробод туманида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилмоқда

Бугун Нуробод тумани 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида юртбошимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Заиров, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, вилоятимиздаги олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда тарғиботчилар томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти очиб берилиб, тақдимот ва видеороликлар намойиш этилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM