Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Бугун Нуробод туманида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантаналарида бобо деҳқонларнинг, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларини ўз эгаларига топширди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Отабек Муталхўжаев ва бошқа санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури соҳа байрами иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM