Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларига

БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт соҳасининг фидойи ходимлари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек қадрли – замонамиз қаҳрамонлари бўлган касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дунёда турли касблар бор. Аммо, инсон саломатлиги йўлида жонини фидо қиладиган, бор кучини бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасамёд қилган - Сиз азиз тиббиёт ходимлари эгаллаган касб дунёда тенгсиздир.

Инсоният яралибдики, Сизнинг касбингизга эҳтиёж сезади, Сизлардан нажот кутади, хасталикларига даво истайди. Шу сабабли шифокорлик касби энг қадимий ва қадрли, шарафли ҳамда улуғ касблардан биридир.

 

Қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!

Сизларни ва сизлар орқали туманимиздаги барча соғлиқни сақлаш фидойиларини “Тиббиёт ходимлари куни” билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклаб, машаққатли ва шарафли меҳнатларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

 

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM