Нуробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилади

“Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида Нуробод туманида рақамли телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган.

Унга кўра, 7 та йўналиш бўйича умумий қиймати 9,9 млрд сўмга тенг лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, ТАТУ Самарқанд филиали ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, туманда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида туманда рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилади.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM