Нурободлик 5 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бугун Нуробод тумани ҳокимлигида  байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ф.Заиров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида, туман ҳокими Ф.Заиров тумандаги таълим жонкуярларини байрам билан қутлади.

Туман раҳбари томонидан халқ таълими тизимида узоқ йиллар давомида ҳар томонлама самарали меҳнат қилиб келаётган 5 нафар устоз ва мураббийларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, туманимизнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM