Нуробод туманида ота-оналарнинг фикрини билиш ва ундан келиб чиқиб, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаш борасида тумандаги барча мактабларда сўровнома ташкил этилди.
Мазкур жараёнда Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фаол иштирок этиб, уларнинг 82,3 фоизи янги ўқув йили анъанавий бошланиши тарафдори эканлигини маълум қилди.