ТАЙИНЛОВ: Нуробод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида янги тайинлов амалга оширилди

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан, Ҳазратова Ҳикоят Хуррамовна Нуробод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Ҳазратова Ҳикоят 1971 йил  Пастдарғом туманида туғилган.  Маълумоти олий. 1993 йил Самарқанд давлат педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.

 

Ҳ.Ҳазратованинг келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM