Ташқи реклама воситалари, баннерлар, паннолар, пешлавҳалар қонун талабларига мос келиши ўрганилди

Нуробод тумани ҳудудида жойлашган ташқи реклама воситалари, баннерлар, паннолар, пешлавҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига мос келиши ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилди.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM