Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Нуробод туманидан вакил сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Нуробод туманидан Пардаев Эркин Эгамберди ўғли сайланди.

 

Пардаев Эркин 1993 йил  Нуробод туманида туғилган.  Маълумоти олий. 2016 йил Самарқанд давлат университетини, 2018 йил Самарқанд давлат университети ҳузуридаги ХТХҚТУМОҲМни, 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарих, амалий психология.

 

Бугунги кунда Э.Пардаев Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Нурободлик ёшлар манфаатларини ҳимоя қиладиган Эркин Пардаевнинг келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаймиз!

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM