Маъмурий иш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тушунтирилди

Жорий йилнинг 3 июль куни Нуробод туман адлия бўлими томонидан туман Давлат солиқ инспекцияси мажлиcлар залида тумандаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари билан  карантин қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда маъмурий иш юритиш тартиб қоидалари тўғрисида ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Нуробод туман адлия бўлими бошлиғи У.Рахманов томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг мазмун-моҳияти ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Ўқув-семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга адлия бўлими ходимлари томонидан батафсил жавоб берилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM