“Сазаган” дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди

Замонавий талаб ва стандартларга асосида янгидан барпо этилган дала ўқув майдонининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбанов, Самарқанд вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

“Сазаган” дала ўқув майдонида замон талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган 30 га яқин ўқув объектлари мавжуд. Бундан ташқари, дала ўқув майдонида яратилган шар-шароитлар, замонавий ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт шаҳарчаси ҳамда жанговар техникалар парки замонавий талаблар асосида жиҳозланган.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM